Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Берилимай қолиб кетган закот

09:57 / 13.05.2020 | lobar | 1333

Ассалому алайкум! Мени хўжайиним 2015-йилдан буён мустақил пул топган ва эхтиёжидан ортганини йиғиб борган хозргачалекин қачон пули нисобга етганини ҳар йили қанча ўсганини билмайди. Иншаоллоҳ буёғига закотларини адо қилмоқчи. Шу кунгача йиғилган пулни 1/40ни берсак 5йиллик закоти адо бўладими? Бўлмаса қай тартибда беришни ҳисоблаб беринг илтимос, жуда бошимиз қотди. 

2. Бу йил 5000$дан закот берсак кейинги йил шу кунда пулимиз 12000$ бўлса, кейинги йил 12000дан закот берадими ёки қўшилган пул 7000$дан закот берадими? 

3. Мен бу йил рамазондан иншаоллоҳ рўзани адо қилмоқчиман. Балоғатга етганимдан шу кунгача 15йиллик яъни 450 кун рамазоннинг қазоси бўйнимда. Шу қазоларни бир кун рўзадор бир кун оғзим очиқ ҳолатда адо қилсам бўладими? Ёшлик қилиб тушунмай билмай ҳоҳласак рўза тутиб ҳоҳласак тутмай юрган кунларим кўп сонини ҳам билмайман. Шундай қилганим учун 450кун қазо тутганмдан сўнг 60кун узлуксиз каффорат ҳам тутаманми? Каффоратни неча марта тутаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эҳтиётан беш йиллигига закот берса афзал. Уни аввало
1. Ҳозирги кунда қўлида борининг қирқдан бирини.
2. Қолганидан қирқдан бирини,
3. Қолганидан қирқдан бирини
4. Қолганидан қирқдан бирини
Қолганидан қирқдан бирини беради. Шунда беш йиллиги адо бўлади. агар қолдиргани тўрт йил бўлса тўрт марта шундай қилади. Закотни ҳамма пулидан беради.  
3). Қандай қулай бўлса шундай адо қилаверинг. Қазони кетма кет тутади деган жойи йўқ. Балоғатга етганиздан бери бирор кун тутиб қасддан очиб юборган бўлсангиз бир бор 60 кун каффорат ҳам тутасиз. Каффоратни кетак кет тутишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat