Ассаламу алайкум Шайх хазратлари!Аллоҳ Таоло Сизни ва бизларни икки дунё саодатига етказишини тилаб сизга савол билан мурожаат қимоқчи эдим. Агар саволим такрор бўлса кетказган вақтингизга рози бўлинг.Савол қуйидагича:Автомашина шиналарини бошқа турдаги шинага алмаштириб устига пул бериш рибога кириб қолмайдими? Мисол учун сифати пастроқ шинани шина сотувчи ўзида бўлган сифатли шинага алмаштириш ва сифатли шина бераётганлиги учун маълум миқдорда пул олиши тўғрими? Шиналарни сифати хақида сотувчи ҳам олувчи ҳам хабардор.Жавобингиз учун олдиндан рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шариатда рибо моллари деб аталган моллар бор ана ўшаларда сиз айтган нарсани қилса рибо бўлади. Бошқаларда эмас.