Ассалому алайкум! Дуовит номли таблеткаси таркибида Е 110 коди борлигини ва бу код билан чўчқа ёғи белгиланишини билиб қолдим. Бу дорини истеъмол қилишим жоизми ёки йўқ. Агар чўчқа ёғи бошқа моддалар билан аралаштирилганда ўз таркибини йўқотса истеъмол қилса бўлади бу харом бўлмайди деган гап эшитгандим шу ҳақда тушунтириб берсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби моддаларнинг ҳалол ёки ҳаромлигини аниқлашга ёрдам берадиган исломий хизматларда кўрсатилишича, кукун ҳолида бўлса бу модда ҳалол экан. 100% сунъий бўёқ бўлиб, чўчқа маҳсулотлари мавжуд эмас экан. Лекин суюқ ҳолатда бўлса, шубҳали ҳисобланади. Чунки суюлтириш учун ишлатилган модданинг таркибига боғлиқ бўлади. Шунинг учун “Дуовит” таблеткалари ҳақида аниқ маълумот бериш учун тўлиқ таркибини билиш керак бўлади. Бу Е110 модда туфайли ҳаром деб бўлмайди.
https://www.halalindia.co.in/ecode.html
https://www.muslimeco.ru/page3232978.html
Қуйидаги ҳаволадан Е моддалари ва моҳиятини йўқотган ҳаром моддалар ҳақида тўлиқ маълумотларни ўқишингиз мумкин:
https://savollar.islom.uz/s/80171
Валлоҳу аълам!