- Саволни ўша ишни қилган одамга беришингиз керак эди. Ўшанда нима учун қилгани ва бошқа саволларингизга жавоб олар эдингиз.Судайси номли қори йўқ. Сиз қироатини эшитган одамнинг номи Абдурроҳман Судайс. Руқя дегани дам солиш дегани. Демак, дам солиш учун шу тартиб ва ададда қироат қилиш керак демоқчи бўлишган. Сиз айтган тарздаги руфя ҳақда ҳадис йўқ.Сиздаги дискни ким ва қайси мақсадда ёзганини билмайман. Аммо баъзи бир жинкаш яъни, жин текканларга дам соламан деганлар шунга ўхшаш ишни қилишгани ҳақида хабарим бор.