Ассалому алайкум! Мени 2 танишим гаров ўйнади, ютқазган чойхона қилиб беришади, чойхонага борувчилар 10 дан ошиқ. Шу чойхонадаги нози нематлар харомми? Мен харом десам бир танишим биз мехмон бўлиб боряпмиз дейди. Мен хаммага харом деб ўйлайман. Шу масалага ойдинлик киртиб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Гаров ҳаром, у учун тикилган ва тикилганга келган нарсалар ҳам ўша ҳукмда бўлади. У меҳмонми ёки гаров ўйнаганми, билиб туриб ейиш ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!