- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишидан олдин ҳам Қурайш халқининг кўп амаллари Иброҳим алайҳиссаломнинг динларига мувофиқ бўлган. Арабларнинг ҳаммаси Иброҳим алайҳиссаломнинг динидан буткул бехабар эди дейиш мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!