Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин

08:43 / 28.08.2021 | Jonibek | 1666

Ассалому алайкум! Хотин эрнинг топганига шукр қаноат қилиб яшаш керак қаноат қилиш керак. Агар эр хам кўп ароқ ичадиган топган пулини деярли 20-30% га ароқ ичиб юборадиган одам бўлса. 1. Аёлнинг сабр қилиш чегараси қай даржада бўлади? 2. Шайтон бизни васваса қилишини биламан базида ёмон фикрлар келиб қолади, лекин шайтон бизнинг фикримизга таъсир қила олса унга турли ҳил ҳаёлларни юбора олса бора бора инсонни бошқариши инсоннинг номидан ҳам гапириши, онгини бошқара олиши мумкунми? 3. Кўз зиноси қўл зиноси ҳам, бегона аёл билан зино қилганлик гуноҳига тенг бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Яхши томонга ўзгаришини умиди бўлса ва ҳаром ишларга мажбурламаса насиҳат қилиб сабр қилиб турилади.

2). Мумкин эмас. Бу мусулмоннинг ўз ихтиёридаги нарса. Мусулмон киши шу каби нарсалардан узоқда юриши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиб, шайтоннинг шарри ва васвасасидан пано сўраб юриши керак.

3). Кўз ва қўл зиноси ҳақиқий зинонинг гуноҳичалик бўлмайди, лекин одатда ҳақиқий зинога шулар етаклайди. Шунинг учун Исломда ҳаром ҳам, унга олиб борадиган нарсалар ҳам ман қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat