Ассалому алайкум! 1). Биз синфдошларимиз билан чойхонада йиғилишиб турамиз. Ўша чойхонада бошқа столлардагилар ароқ ичишади. Биз хам шундай жойларда ўтирганимиз учун гунох бўладими? Ўша чойхонадан ошни олиб келиб уйда тановвул қилсак бўладими ёки ароқ бор жойда тайёрлаган нарса хам харомга кирадими? Бугунги кунда кўп одамлар чойхонада ўтиришади.
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши унақанги Аллоҳнинг лаънати ёғиладиган жойларга бормаслик керак. Ҳалол нарсалардан тайёрланган таом ҳаром иш қилинадиган чойхонада тайёрланган бўлса ҳам, ҳалол бўлади. Лекин мусулмон киши ҳаромдан ҳазар қиладиган кишиларнинг таомхонасидан таомланишга ҳаракат қилиши керак. Валлоҳу аълам!