Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўгай ота

08:03 / 28.08.2021 | Sh | 1668

Ассалому алайкум! Онамнинг 1-хаётлари ўхшамаган, онам менга хомиладор бўлганларидан ажрашганлар, хозирги дадам хам аёллари ўлгач мен 3 ёшлигимда онамга уйланганлар, 12 ёшимгача билмаганман отамнинг ўгайлигини хеч қачон айтмаганлар жахлда хам, онам бу отам мени отам эмасликларини билишимни биладилар, отам эса йўқ, кўча куйдан эшитади деб орада отам менга сан мани қизимсан одамла нима дисаям ишонма кўраолмаганидан хар хил гапла гапиради деб қўядилар. Онам хам билишингни отангга айтма хафа бўлади дейдилар, эл қатори узатиллар хеч қачон кам қилмадилар нима десам обердилар хали хануз тарбия бериб химоя қиладилар Аллоҳ рози бўлсин отамдан, 1). Ҳижобга қизлик пайтимда киргамман, бу отам мени боқиб катта қилиб тарбия бериб эрга узатиб, номахрам бўладиларми, олдиларида рўмолсиз юришим жоиз эмасми? Бу отамнинг ака укаларини яни амакиларимни олдидачи улар билан жуда хам яхшимиз яхши инсонлар хеч қачон аммам амакиларим ажратмаган ва билдирмаган ўгайлигимни. 2) Эримга бу хақида айтишим керакми яни бу мени отам эмаслигини, ота онамни 1-хаётлари ўхшамагани айтилган, лекин хақиқий отаси деб таништирилганлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Онангиз билан никоҳланиши билан онангизни иккинчи эри ўгай отангиз сизга маҳрам бўлган. Лекин у кишининг ака укалари, ўгай амакиларингиз эса сизга номаҳрам бўлади.

2). Шариатимизга биноан киши ўз отасида бошқани отам деб бўлмайди. Чунки бунга юқоридаги каби шаръий ҳукмлар боғлиқ бўлиб, ҳаром-ҳалолга сабаб бўлади. Эрингизга буни айтишингиз шарт эмас, чунки буни эрингизга мутлақо алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat