Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом

08:13 / 28.08.2021 | Aishe | 1271

Ассалому алайкум! Бир киши ўзи мусулмон деб юрган одам охиратга ва пайғамбаримизга ва Қуръонга ишонмайман деб айтади, лекин ўзини мусулмон деб юрибти, шу инсон энди нима қилиши керак? Чунки пайғамбаримизга ва Қуръонга ишонмайман деди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатларда шундай кишиларга тушунтириш керак бўлади. Улар иймон ва Ислом ҳақида етарли маълумотлари бўлмагани учун шундай дейишган бўлади. Иймон деб Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, расулларига, қиёмат кунига яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг тақдиридан деб билишга ва қиёмат куни қайта тирилишга ишонишдан иборат эканлигини айтиш керак. Булардан бирортасига иймон келтирмаса ундай инсонни мўмин, мусулмон бўлмаслигини тушунтириш керак. Агар хатосини тушунса, тавба қилади. Агар инкор қилиб ишонмайман деб туриб олса, диндан чиқади ва уни мусулмон дейилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat