ҳурматли Шайх жаноблари, оила ва турмуш мавзусидаги жавобларизни о'қиб чиқдим, Аллоҳим ҳайрли ишларингизга ажрини ҳам берсин иншааллоҳ. Мени ко'п йиллардан бери қийнаб келаётган бир саволга жавоб беришизни илтимос қилардим, Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Ҳужайним ҳам мен ҳам зиёли оилада то'г'илиб о'сганмиз. Оз бо'лсада ҳам дунёвий ҳам диний ма'лумотга эгамиз. Ҳозирда Икки фарзандимизбилан кофир давлатда 6 йилдан бери яшаб келмоқдамиз. Мусофир бо'лиш машаққати, ёш болаларни о'стириш ва тарбиялаш, оиладаги ба'зи келишмовчиликлар ва жанжаллар ҳозирда мани жуда асабий қилиб қуйган. Ва бу ҳолатни о'г'лимда ҳам ко'раяпман ҳозир ог'лим гапиришда дудуқланиб, чуқур чуқур нафас оладиган бб қолган. Бу нарсалар эса мени янада куп ташвиш ва ҳавотирга солаяпти. Буларни сабаби эса биз ота оналарнинг хатоимиз маҳсули эканини ҳам тушунаман. Мен эса юртга қайтиб ота- онам қариндош до'стлар билан бирга бо'лишни истайман. Бегона юртда одам о'зини г'ам ташвишларига о'ралиб қоларкан. Ҳужайнимга қайтиш фикрини айтсам бу эрда яхши маош олаётганликларини айтадилар. Шу оилага келин булиб тушибманки ҳужайним барча ака укаларини то'йларини қилиб уй-жой қуриб мошиналар олиб берганликларини гувоҳи бб келаяпман ва о'рни келганда бунга о'зим ҳам да'ват этиб келаяпман. Ва олдимизда ҳали яна иккита то'й турибди. Узбекчилик биласиз туйларимиз катта ҳаражатли ва афсуски моддий томондан барчалари фақат ҳужайнимга қараб қолишган. Ваҳоланки шундай ҳолатлар буладики биз учун бир мевани олиб беришга ҳасисликлари тутарди. Ҳозир эса бир мева сабзавотларни упаковка қиладиган бир корхонага ишга кирдим 1 йилдан буён ишлаяпман. Аллоҳим рисқимизни кенг қилиб қуйди шу корхона туфайли.Ҳомиладорлик пайтларим бир дона шафтоли эгим келган пайтларим булган ҳужайним эса доим пулларини биздан тежардилар. Менга эса бу жуда ог'ир ботарди. Чунки яхши топиб, қурбилари этиб туриб биздан қизг'анишлари учун ҳафа бо'лардим. шу бахиллик оқибатида куп тортишиб қолардик, ҳаттоки иш уриб кучага ҳижобсиз ҳайдашгача борарди, бу нарсаларга сабр қилишга мани мусофирлигим ота онамдан узоқдалигимгина ажрашиб кетмаслигимизга болаларни увол қилмасликка сабаб буларди. Чунки ҳеч кими юқ ожиза одамни бақувват ҳар нарсага қодир одам бемалол ҳар хил куйга солавераркан. Хатто болаларимни ҳам чақалоқлик пайтидан тепки эб усишди, ҳозиргача дадасидан урушларидан қо'рқиб юз ва бошларини яширадиган одат чиқаришган. Бу нарсаларни қайнонамга айтганимда мани айбдор қилиб, о'гилларига мани, ота-онам ва сингилларим ҳақида турли ёмон гапларни айтдилар. Улар бизни узбекистонга қайтиб боришимизни хоҳлашмайди, улар учун моддий манфаат келтирувчи одамдек ҳис қиламан о'зимни. Шу сабабли қачон бормайлик бизни уруштириб қайтиб кетишга узбекистондаги аҳволдан шикоят қилиб чэт элда юрганимиз афзаллигини уқдиришади. Мани қаттиқ сиқилишларим сутдан қолишимга, мана шундай асабий ҳолатга солиб қуйди. Ҳозир сал нарсага йиг'лайдиган, жуда тасирчан ва жиззаки бб қолганман. Мана шундай ҳолатда узбекистонга қайтиб кетишни болаларни узбекча менталитет ва мусулмонлар орасида тарбиялашни ва озгина узимга руҳий ва жисмоний дам беришни истаб қолдим.Сизга саволим мана шундай ҳолатда менга қандай маслаҳат ва насиҳатлар бера оласиз?Болаларим бн узбекистонга қайтиб вақтинча бо'лса ҳам узимиз алоҳида яшашимиз шу вазиятдан чиқиб кетишимизга ёрдам бера оладими?Шайх жаноблари сиз катта малакага эга, илмли ва ҳаётда бундай ҳолатларга ко'п дуч келган одамсиз. Ва биз учун нейтрал одамсиз биргина мани хатим бн хулоса чиқариш сиз учун қийин чунки эркак кишини ҳам фикрини билишиз муҳим бундай пайтда. Шундай бо'лсада тажрибалариздан келиб чиқиб шариятда шундай ҳолатларда эр ва хотин ва атрофдагилар қандай ё'л тутишлари кераклигини айтиб берсангиз, жавобингизни кутиб қоламан.барча яхшиликларингиз учун Жазакаллоҳи ҳайрон.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай ҳолатда сизнинг ва болаларингизнинг соғликларинг орада тургани жуда муҳим. Сиз нима қилишни билмай қийналганингиз учун истихора қилишни тавсия қилинади. Агар эр тушунганида яхши бўлар эди. Тушунмагандан кейин ноиложсиз.