Ассалому алайкум! Мани 2 фарзандим бор. Онам баъзи сабабларга кура бешик бера олмаганлар. Онамга таниш аёллар: “Қизингиз яна фарзанд кўрса бешик беришингиз керак, бешик бериш онани бўйнида қарз бўлади” дейишибди. Шу ҳақида билмоқчи эдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қиз томондан бешик ва шу каби нарсаларни кутиш ёки сўраб олиш таъмагирлик ва тиланчилик ҳисобланади. Фарзандлари ва аёлининг нафақаси эрнинг зиммасига вожиб. Валлоҳу аълам!