Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди”, дедилар. Саволим шундан иборатки телефонда Бақара сурасини қўйсак хам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганидек уйга шайтон кирмайдими ёки Бақара сурасини ўзимиз ўқишимиз керакми чунки хато қилиб ўқишдан қўрқаним учун Бақара сурасини телефонда кўп эштаман.
– Ва алайкум ассалом! Ўзларингиз ўқишни ўрганиб олгунингизча қўйиб туринглар. Тезроқ ўрганинглар ҳозир бу иш аввалгидек қийин бўлмай қолди. Валлоҳу аълам!