Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз бўлган намоз тўғрисида

16:45 / 05.09.2021 | Зокиржон | 1194

Ассалому алайкум! Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишледи уни айтиши бўйича хатто ўз ишчиларига у рухсат бермаса зикр-саловатлар айтиш хам харом экан. Масалан 10 соатлик иш бўлса ундан 9 соатини ишлаб 1 соатини намозга сарф қилса хам олган пули харом эмиш. Гапириб тушинтира олмадим


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оғайнингиз масалани нотўғри тушунибди. Зикр, саловот деганда ишни қўйиб ўша билан машғул бўлиш назарда тутилган. Бу ҳаммаси нафл ибодатлар бўлади. Уларни ишнинг ҳисобидан қилиш дуруст эмас. Ишга зарар бермаса, зикр ва саловотларни рухсат сўрамай ҳам айтса бўлаверади. Фарз намозларни эса ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Иш вақтида намоз ўқилса, жуда борса 10-15 минутда бўлади. Агар ўша 10-15 минутга раҳбари норози бўлса, ўшанча вақт ортиқча ишлаб берсин. Лекин раҳбар ҳам намоз ўқишга қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Агар ман қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Одамлар ҳожатхонага ёки чекиш учун ҳам сўрамасдан чиқиб ярим соатлаб вақтини кетказишади. Ҳожат чиқарганларга индамасдан намозга осиладиганлар, фарз бўлган намоз улар учун ҳожат чиқаришчалик ҳам қадри йўқ одамлар бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat