- Намозни қиблага қараб ўқиш керак. Агар Нурота ҳам сизга қибла тарафда бўлса, ҳечқиси йўқ. Имкон қидириб, намозни тик туриб ўқишга ҳаракат қилиш керак. Ишхонага яқин жойлардан макон топиш мумкин. Агар сиз ишлаётган жойда жума ўқиладиган масжид бўлмаса, Пешинни ўқиб қўяверасиз. Агар имконингиз бўлса, масжидга боришда дангасалик қилманг.