Бир саволга сиз “Институтда пулга фанларни ёпиб, битириб, кейин ишласа, топган пули ҳаром бўлади” деб жавоб қилибсиз. Менинг саволим шуки, агарда иниститутга бориб, баъзи фанларгагина пул берса (мажбур бўлганидан) шундай ҳолатда ҳам битиргандан кейинги топган пули ҳаром бўладими? Агар шундай бўлса, улар нима қилишлари керак? Яъни, институт пайтида баъзи фанларга пул бериб, ҳозир ишлаб юришган бўлишса. Дуо қилинг устоз, институтдаги устозларга ҳам инсоф берсин.