Сиздан сўрамоқчи бўлганим, ҳўжайиним “Уйдан чиқсанг уч талоқсан” деб, шифокорга боришим кераклиги учун ўзлари олиб чиқдилар. Бу масала тўғрисида бировдан сўрадиларми ёки йўқ, билмайман. Сиздан илтимос, шу ўринда менга уч талоқ тушдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Эрнинг ниятига қаралади. Уч талоқсан деганида, менсиз чиқасанг, деган нияти бўлса, тушмайди.