Ассаламу алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у зот: «Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларини орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтадилар. Саволим шуки "хусн учун тишларни орасини очиш" нима дегани?
– Ва алайкум ассалом! Авваллари аёллар чиройли бўлиш учун тишларини орасини эговлатар эканлар. Худди ҳозиргилар янада чиройли бўлиш учун брекет тақаётганларидек. Шариатда айбни кетказиш жоиз, лекин бор чиройга яна чирой қўшиш учун амалиёт қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!