Устоз, мен тижорат билан шуғулланиб келаман. Дўстим менга пойтахтдан бир миллион сўмлик товар ( эркаклар камари) олиб келиб, устига нарх қўйиб унга насияга беришимни ва у ҳам устига нарх қўйиб сотиб пулимни қайтаришини сўради. Менинг пойтахтга бориб келиш имкониятим йўқлиги учун, пулни ўзи олиб кетиб товарни олиб келишини айтяпти. Шундай ҳолатда мен бир миллион пул бериб, устига нарх қўйиб айтишим жоизми? ёки бунда рибо бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Савдо молини кўлга олганингиздан кейин, сизга мулк бўлади ва хоҳлаган кишига ва нархда сотишингиз мумкин. Фақат ёлғон ва алдов бўлмаслиги керак.