Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Бизнинг босмахонамиз бор. Биз отам иккимиз 4-5 йилдан бери кийимларга (трикотаж маҳсулотларига) ёрликлар (этикеткалар) тайёрлаш билан шуғулланамиз. Шарият хақида билимим ортиб борган сари касбимизнинг бази ўринларини ҳалол эканлигига менда шубха пайдо бўлиб қолди. Биз ўша ёрлиқларни базиларига инсонларни суратларини яьни ички кийим кийган эркаклар, болалар ва тунги кийимдаги аёлларни суратларини босамиз. Ва ўша суратларни интернетдан кўчириб оламиз. Бу сурат эгалари билан бизни хеч қандай келишувимиз йўқ.
Саволларим қуйидагича:
1. Бундай тижорат жоизми?
2. Агар ҳаром бўлса буни отамга қандай уқтирсам бўлади? Отам - хидоятдан узоқ одам. Агар мижозларимиздан бирортаси биздан кетгудек бўлса мендан жахли чиқиб жазавага тушиши мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бировнинг асарини унинг рухсатисиз кўчириб олиш мумкин эмас.
Отангизга қонун бузилаётганини айтинг.