Ассалому алайкум! Ишимиз юришмай, тез тез касал бўлаверсак хўжайиним хўроз опкеб қон чиқариш керак дийди. Пирларга ўтганларни рухига атаб. Қанча айтсам хам тушинмийди. Шунга Аллоҳ йўлида қурбонлик деп қисак бўладими? Тўғри йўл кўрсатинг илтимос. Илимсизлиг қилиб савол берган бўлсам узур.
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Қурбонликни энг кичигини шариатимиз белгилаб берган. Эчкидан кичкинаси қурбонлик бўлмайди. Қолаверса Аллоҳдан бошқа учун сўйиш ҳаром амал, сўйилган жонлиқни гўшти ҳам ҳаром бўлади. Эрингизни бу нотўғри тушунчасини тўғирланса муаммо ҳал бўлади. Валлоҳу аълам!