Ассалому алайкум! Айрим манбаларда аёллар суннат ва витр намозининг учинчи ва тўртинчи ракатида хам зам сура ўқишлари керак деб ёзилган. Айримларида эса аксинча фақат биринчи ва иккинчи ракатларда ўқилади холос дейилган. Айтингчи биз қандай йўл тутишимиз керак?
2). Агар мен авваллари фақат биринчи ва иккинчи ракатда зам сура ўқиган бўлсам суннатни тўлиқ адо қилмаган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Суннат ва витрнинг ҳамма ракъатларида зам сура ўқилади. Ўқимаган бўлсангиз катта нуқсон билан зиммангиздан адо бўлган. Валлоҳу аълам!