Ҳурматли Устоз, мен бомдод, пешин, хуфтон намозларини уйда адо этаман, лекин кун қисқарган, аср ва шом намозлари иш пайтига тўғри келганлиги сабабли, уларни машинада ўтирган ҳолда, имо ишора орқали адо этсам бўладими? Яқин атрофда масжид йўқ, ишхонада эса шароит йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шароит топишга ҳаракат қилиш керак. Йўлларда масжид бор. Танишлар ёрдам бериши мумкин ва ҳоказо.