Ассалому алайкум! Университетда 1 курс талабасиман. Тушдан кейин қўйилган дарслар бизда. Рўмолда эканлигим сабабли университетдаги раҳбарият ва ўқитувчилар намоз ўқишимни билишади. Аср намози пайтида дарсда бўламан. 5 дақиқага чиқиб келай десам ҳам ўқитувчилар рухсат беришмаяпти. Очиқчасига намозимга қарши улар. Бирор бўш хонага бориб ўқиб келай десам, хоналар камералаштирилган. Дарсдан чиққунимча аср қазо бўлиб қоляпти. Жуда қийналяпман намозларимни ўйлаб. Бошқа намозхон талабалар ҳам бор, лекин улар қазо қилиб ўқияпмиз дейишди. Мани эса бошим қотган. Таҳоратли ҳолатда бўламан доим. Шу таҳоратим бор бўла туриб хонадан чиқмасдан намозимни ўқиб олишни иложи борми? Ёки бошқа бирор йўлини кўрсатинглар токи намозларим қазо бўлмасин устозлар.
– Ва алайкум ассалом! Дарсда парта ёки столда ўтириб намозларни ўқиб бўлмайди. Чунки бунда қиблага юзланиш, қиём, рукуъ, сажда каби фарзлар топилмайди. Намозни тўкис адо қилиш учун шароит қидиринг. Бир иложини қилинг.
Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. («Талоқ» сураси, 3-оят). Валлоҳу аълам!