Ассалому алайкум! Менинг ёшим 49да, 1 йилдан бери ўнг оёғим тўпиқдан паси оғрийди, кечки пайтга бориб шом ва ҳуфтон вақтда оёқ оғриғи кучаяпти, оёғим ҳар куни оғрийдиган бўлиб қолди, шом билан ҳуфтонга тахорат қила олмаяпман, сув текганда ва юрганимда оғриғи кучаяди, кунига 5 маротаба тахорат қилсам ҳар сафар оёғимни юваманми? Намоз ўқиганда ҳам оғрийди. Намозни ўтириб ўқисам ёки таяммум қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эртаман бомдодга таҳорат олинганда оёғингизга маҳси кийиб олсангиз қолганларида масҳ тортиб юраверасиз. Тезроқ даволанишни чорасини кўринг. Фарз намозларни ўтириб ўқишга узрли даражада беморлик бўлса ўтириб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!