Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслима синглиммиздан савол.

00:00 / 15.01.2013 | eski savollar | 3556
Ҳурматли устоз Одинаҳон. Сизга бир муслима синглиммизни саволларини йўллаяпман, мендан шу саволларини сизга юборишимни илтимос қилишди, сабаби ўзлари саволни қандай жўнатишни билмаганлари учун. Сизга саволни ёзсам ижозатингиз билан. Савол: Бир аёл 20 ёшида эри қамалиб ёлғиз қолган, 7 ой бирга яшашган кейин куёв қотилликда айбланиб бир умрлик қамоқ жазоси берилган. Синглиммиз бу гапни фарзандли бўлгандан кейин эшитган, орадан 5 йил ўтибди синглиммизни отаси оламдан ўтган, онаси эса касалванд экан, эрини кўришга борса кўп пул кетаркан ва кўрса кўраркан бўлмаса йўқ. Акаси ва онаси эринг билан яшамайсан барибир борганинг билан бир касал юқтириб келасан деб бошқа инсонга турмушга беришмоқчи экан. Аммо эри тел қилиб тураркан жавобини беришга эса умуман қарши экан агар рухсатимсиз турмуш қисанг қиёматда жавоб берасан деган. Қиз эрини кутай деса қамокдан чиқиш чиқмаслиги Аллоҳгагина аён. Яшашга уйи хам йўқ акаси билан яшайди аммо муносабатлари яхшимас. Эр қилиб уй жой қилай деса эр рухсат бермаган. Хозир у қиз Россияда ишлайди қайнона билан яшай деса қайнонаси уйга 1.5 йил қамаб зулм қилган экан. Қайноғаси бор экан нашаванд экан қизни ойлигию боласини нафақа пулигача олар экан. Шунга синглиммиз шариатда нима қилса тўғри бўлади деб сўрамоқда. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Дин йўлида қилаётган ишларингизни Оллоҳим давомли қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ваъалайкум ассаломАгар ҳолат чиндан ҳам сиз васф қилгандек бўлса, эрларига қаттиян ажрашаман деб хабар берсинлар. бирорта имомга (масалан никоҳларини ўқиган имомга) ҳолатни билдириб даъво кўтарсинлар. маҳкамага ажрашиш аризасини топширсинлар. маҳаллага, икки тамон қариндошларга эълон қилсинлар. шу тариқа ажрашиш мумкин. бунда хулуъ хосил бўлади. валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat