Ассалому алайкум! Корхонамизнинг яхши ишлаган мижозларини тақдирлаш мақсадида 2019 йилни июлъ ойида ишчиларимиз билан бирга (чамаси жами 50-60 киши) 2 кунга ижарага жой олиб тадбир уюштирилди. Ушбу тадбир тугаганида ходимларимиз томонидан кўзойник топиб олиниб, корхона рахбари сифатида ушбу омонат менга топширилди. Эгасини топиш учун харакат қилинди, лекин эгаси чиқмади. Қиймати 2 млн.сўм атрофида бўлиши мумкин. Ушбу кўзойнакни бошқа бировга бериб юбориш шарти шариатда қандай бўлади (ходимлар орасида сўраётганлар бор эди) ?
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!