шайх хазратлари, сизга яна бир саволиб бор эди.менинг бир мусулмон биродарим ўтган йили ДОВУД а.с нинг ибодат қилган ғорларига ва юқорироқдаги масжидларига борган эканлар, улар у жой ўта айнчли эканлигини таъкидладилар. ғорга чиқаверишда аёллар нарсалар сотиб ўтиришган экан, яъниким хар ҳил туморлар, матолар. ғорнинг олдида эса бўрининг тишию тирноғини балодан асрасин деб осиб қўйишган экан. ичкарироқда эса 2 та шағам ёқиб қўйиган экан, уларнинг бири тавба қилиш учун бири эса мақсадларига етишиши учун. буни қандай вазият деса бўлади, одамлар АЛЛОҲдан эмас балки бандасидан нажот сўрашсая?! мен уни эшитиб ҳақиқаттан ҳам ўта аянчли ҳолат эканлигини тушундим. шунга нима дейсиз? иймони сус инсон у томонга кириб бораверса биз нима қилишимиз керак.?!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аввало Довуд алайҳиссаломнинг ибодат қилган ғорлари ва масжидлари деган гап ёлғон эканини ҳаммага етказиш керак. Ундан кейин сиз айтиб ўтган нарсаларнинг барчаси ношаръий, гуноҳ ишлар эканини ҳам айтиш керак.