Ассалому алайкум! Мен тадбиркорлик ишим билан фаолият юритаман, менинг ишим асосан чорвачилик, четдан қўй олиб келиб уни банк билан хамкорликда кредитга берилади, кредит бу харомлигини биламан аммо мен қўйдан олинган кредитни яни фоизни эмас, мен мен сарфлаган харажатимни устига 5 фоиз қўшилгандаги маблағни оламан. Шу ишни қилишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз олиб келиб, шариат рухсат берган насия савдоси орқали сотсангиз ўзингиз ҳалол бўлади. Қарз бериб уни устма фоиз билан сотиш бу ишга ҳамкорлик қилиш ҳаммаси шариат ман қилган ҳаром амал. Валлоҳу аълам!