Биз - турмуш ўртоғим ва икки фарзандим икки йилдан бери хорижда, мусулмон бўлмаган мамлакатда яшаймиз. Бу ерда ойлиги камлар ҳар бир боласининг озиқ-овқати учун давлатдан ҳар ойда ёрдам пули олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун давлат ҳар олти ойда маош миқдорини кўрсатиб берадиган маълумот сўрайди. Биз маълумотни тўлиқ ва аниқ қилиб етказамиз. Бизнинг маошимизни кўриб чиққан идора ёрдам пули олишга лойиқ деб билади ва бир ярим йилдан бери икки фарзандимга ҳар ойда озиқ-овқат пули ажратади. Бу пулларни олиш биз учун жоизми?