Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилай?

22:41 / 10.06.2015 | mahtiya | 2480

Ассалому алайкум! Ҳурматли “ислом.уз” ходимлари. Саволим 1- биз ҳозир мусофир юртдамиз, турмуш ўртоғим дўкондан ширинликлар олганди. Ҳаммамиз ундан тановул қилгандик. Кейин таркибини билиш учун варақасини ўқиб чиқсам, ҳаром ёмон масалиқлар йўқ, лекин Исроил давлатини байроғини белгиси бор экан. Шундан кейин кўнглим ғаш бўлиб қолди. 2-саволим қўшним ҳар доим пиширган таомларидан беради. Яқинда билсам у “бабтист” экан. Берган таомларини ташлаб юбораман. Шундай қилсам исроф бўлмайдими? 3-саволим Амишлар қайси динга мансуб? Уларнинг маҳсулотларидан сотиб олсак бўладими? саволларим беўрин бўлса узр сўрайман раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади.  Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади.
Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам. Илтимос саволларни биттадан беринг ва сайтимиз қоида (http://savollar.islom.uz/qoidalar)лари билан яхшилаб танишиб чиқинг. Администратор.

Топ рейтинг www.uz Openstat