Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммад исмли инсонлар жаннатга кириши

15:28 / 05.10.2021 | Jamshiddin | 2065

Ассалому алайкум! Интернетда бир домланинг маърузаларини эшитдим. Унда бир ҳадис келтирилади: "Ким фарзандли бўлса, ўғлонлик бўлса, мени исмимни мени яхши кўриб фарзандига Муҳаммад деб исм қўйса, Қиёматда ўша Мухаммадни ҳам, исм қўйган зотларни ҳам Аллоҳ жаннатига кирғизади". 1) Ушбу ҳадис саҳиҳми? 2) Бир танишим "Жаннатга 1-бўлиб пайғамбаримиз кирадилар, чақирилганларида Муҳаммад диб чақирилади, ўшанда қолган Муҳаммадлар ҳам лаббай диб эргашади" деди, шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳадис заиф ҳадис.

2). Жаннатга Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам  биринчи бўлиб киришлари ҳадисларда бор. Лекин сизнинг танишингиз айтган хабар заиф ҳисобланади. Шариатимизда амалларга қаралади. Агар нажот топишига арзигулик амали бўлса, умид қилинади. Бу борада Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам  ҳадиси шарифда шундай деганлар:

أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ أَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ وَأَنْذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ قَالَ: «يَا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ - أَوْ كَلِمَةً نَحْوَهَا - اشْتَرُوا أَنْفُسَكُمْ، لَا أُغْنِي عَنْكُمْ مِنَ اللهِ شَيْئًا، يَا بَنِي عَبْدِ مَنَافٍ، لَا أُغْنِي عَنْكُمْ مِنَ اللهِ شَيْئًا، يَا عَبَّاسُ بْنَ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، لَا أُغْنِي عَنْكَ مِنَ اللهِ شَيْئًا، وَيَا صَفِيَّةُ عَمَّةَ رَسُولِ اللهِ، لَا أُغْنِي عَنْكِ مِنَ اللهِ شَيْئًا، وَيَا فَاطِمَةُ بِنْتَ مُحَمَّدٍ، سَلِينِي مَا شِئْتِ مِنْ مَالِي لَا أُغْنِي عَنْكِ مِنَ اللهِ شَيْئًا». تَابَعَهُ أَصْبَغُ عَنِ ابْنِ وَهْبٍ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Аллоҳ азза ва жалла «Ва яқин қариндош-уруғларингни огоҳлантир» оятини нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб: «Эй Қурайш жамоаси! – ёки шунга ўхшаш сўз айтганлар – Ўз жонларингизни сотиб олинг. Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани (азобни) сиздан қайтара олмайман. Эй Бану Абдуманоф! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани (азобни) сиздан қайтара олмайман! Эй Аббос ибн Абдулмутталиб! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани (азобни) сендан қайтара олмайман! Эй Аллоҳнинг Расулининг аммаси Сафийя! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани (азобни) сендан қайтара олмайман! Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Молимдан хоҳлаганингни сўра! Бироқ мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани (азобни) сендан қайтара олмайман!» дедилар». (“Саҳиҳ Бухорий” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat