Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари. Сизга ва аҳлингизга аллоҳ икки дунёнинг барча яхшиликларини ато этсин.Иккита ўғлим бор каттаси 4 ёшда исми Файзуллоҳ, кичиги 3 ёшда исми Абдуллоҳ. Уларнинг келажакда яхши, солиҳ инсонлардан бўлишларини жуда-жуда истайман. Сиздан илтимос улар ҳаққига дуо қилсангиз, ҳақиқий мўъминлар қандай бўлиши керак бўлса, шундай мўъмин инсонлардан бўлишсин.Шу ўринда уларнинг тарбиясида дуодан бошқа яна нималар қилиш керак, нималарга эътибор бериш керак шулар ҳақида маслахат берсангиз. Фарзанд тарбияси борасида қайси адабиётларга мурожаат қилса бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Фарзанд тарбияси борасида “Бахтиёр оила” китобига мурожаат қилса бўлади.Аллоҳ таоло фарзандларингизни солиҳ ва бахтли бандаларидан бўлишларини насиб этсин!