Ассаламу алайкум! Ҳолам яқинда қиз чиқарган эди ҳар бир байрамга куёв бўлага сарпо қилади. Менинг саволим шундан иборатки икки ёш йигит ва қиз никоҳлангандан кейин келин томондан келадиган тоғоралар куёв бўланинг оила азоларига ҳалол бўладими? 2) Исломда янги кун қачондан бошланади Аср намозидан кейинми ёки Шом намозидан кейинми. Пайшанба куни Шом намозидан Жума куни Шом намозигача Пайғамбаримиз (с.а.в) га кўпроқ саловат айтинг деб телеграм каналларидан келар эди мен янги кун шомдан кейин кирар экан Деб юрар эдим. Кечаги куни бир ўртоғим Янги кун Аср намозидан кейин бошланади Деб айтди шунга сизлардан сўраган жойим эди.
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу каби ишлар бидъат ҳисобланади. Аксар ҳолатларда келин томон норози бўлиб беришади.
عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه
Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти.
2). Шом вақти кириши билан янги кун бошланади. Валлоҳу аълам!