- Ва алайкум ассалом! “АГАР АЁЛ УЧ МАРТА ҚАЙТАДАН ЭГИЗАК ФАРЗАНД ТУҒСА У КЕЛИНГА ТАЛОҚ ТУШАДИ” деб айтиш Аллоҳ ва Унинг расулига туҳмат қилиш ҳисобланади. Чунки динимизда бу каби гаплар йўқ. Дин душманлари мусулмонларни кўпайтирмаслик мақсадида шу даражада тўқималарни ҳам тўқиб юборишган. Валлоҳу аълам!