Ассалому алайкум! Менга Роббим тажвидни ўрганишини насиб қилди. Энди қайси илмни ўргансам бўлади, Қуръон, суннатни тушуниш учун? Шу сайтдаги шайх ҳазратларининг жавобларида сарф илмини ўрганиш деган эканлар. Мен араб тилими мукаммал ўрганишни хохлайман, шунга маслаҳат берсангиз?
– Ва алайкум ассалом! Намозга яраша зам сураларни тажвидли қилиб бирор мутахассис қоридан ўтказиб олинг, шунда ўрганган тажвид илмингизни амалий қўллаган бўласиз. Кейин бирор устоз топиб ақийда илмини ўрганинг, фиқҳ илмидан ҳаётингизда учрайдиган амалларни ҳукмини биладиган даражада илм олинг, булар ҳар бир мўминга зарурий илмлар. Агар шарий илмларда мутахассис бўлмоқчи бўлсангиз унда устоз кўрсатган режа ва тартиб асосида бўлиб бирор диний таълим муассасада таҳсил олинг. Илм устозсиз бўлмаслиги доим ёдингизда турсин! Валлоҳу аълам!