- Ва алайкум ассалом! Аёл бўлсин, эркак бўлсин кимга Аллоҳ таоло тарафидан қандайдир истеъдод берилган бўлса ўша истеъдодни ривожлантириши ва тўғри йўлга йўналтириши ва халққа манфаати етиши керак. Албатта буларнинг барчаси шаръий чегаралар асосида бўлиши керак. Оддий мисол ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи кишилар ёш болаларимизни хулқини бузадиган, келгусида қароқчилик, ўғрилик ва бошқа бузуқ хулққа бошловчи ўйинчоқлар муқобилига эзгуликка, ақл-заковатни ривожлантиришга, садоқатга, қиз болаларни оналикка ва фарзанд тарбиялашга омил бўладиган ўйинчоқларни ихтиро қилишлари зиммасига вожиб ҳисобланади. Улардан келадиган фойда ўз-ўзидан ҳосил бўлаверади. Аввало нияти ва юқоридаги зикр қилинган нарсалар бўлиши керак. Шоирларимиз инсонни нопокликка, шаҳвоний хирсга бошлайдиган, бузуқликка бошлайдиган шеърлар муқобилига инсонни садоқат, вафодорлик, гўзал хулқларга чақирувчи шеърлар ёзишлари керак. Ўқитувчилика истеъдоди бор кишилар ҳозирги кундаги динсизликка чақирадиган, ҳаёсизликка чақирадиган ғоялар муқобилида одобга, бировнинг ҳаққини емаслик каби эзгу ишларни қилишга ундашлари ва бунинг учун ҳаракат қилишлари шарт. Тиббиётга истеъдодлари борлари фақат пул учун диплом олиб беморларни ахмоқ қилиб пулини оладиганлар муқобилида халқимизни хизмати, уларни дуоларини олиш ҳаракатида бўлишлари керак. Ва ҳо казо. Бу нарсалар ҳар бир инсоннинг эҳтиёжи тушадиган нарсалар. Бу ишларга истеъдоди бўлатуриб нолойиқларни ишлаши халқимизга хиёнат бўлади ва истеъдоди борлар қиёматда албатта жавобгар бўлишади. Валлоҳу аълам!