Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушмаганми?

04:36 / 15.10.2021 | Begaliyeva Zilolaxon | 928

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози болсин, каналингизни ўқиб жуда ҳам кўп билмаган нарсаларимни билиб олмоқдаман. Алҳамдулиллаҳ оилам, Аллоҳ берган ширин фарзандим бор. Ҳўжайинимга нисбатан Аллоҳим берган катта меҳрим бор. Шу кунларда бир савол мени қаттиқ қийнаб келмоқда, бу ҳақида Ҳўжайинимга айта олмаябман, уларни жаҳлларини чиқазмаслик, менга бераётган меҳрларини суистеʼмол қилгандек кўринишни истамаганим, ҳозирда мусофирчиликда эканлигим ҳам сабаб бўлмоқда. Авваламбор Оилам бузилишини, фарзандим тирик етимга айланишини истамайман. Бундан 4-5 йил аввал ҳўжайиним билан бир мавзуда тортишиб қолдик, эримга қаттиқ гап гапирмадим, лекин эрим гапимга ишонмай мендан ғазабландилар, эрим жаҳллари чқиб қайнонамни чақиртирдилар, мен бошқа хонага чиқиб кетдим, кейин эса эрим кўзларига ёш олиб қайнонамга қарата "кетсин мен сизга бошқа келин олиб келаман" деб айтдилар, қайнонам эса менга бошқа келин керак эмас ўзимни келиним яхши кетмайди дедилар, эрим эса кетсин деб яна такрорладилар, қайнонам ярашиб олинглар ўзингни босиб ол деб кетдилар. Орадан вақт ўтиб гапим рост эканини эрим ҳам билдилар, индамадилар ва бу мавзу унут бўлди. Отам менга Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратларининг Бахтиёр оила китобларини олиб келиб бердилар никоҳ ва талоқ мавзуларини ўқиб чиқдим ва талоқ тушмаган деган фикрга келдим. Орадан йиллар ўтиб яна шу мавзу мени яна қийнай бошлади. Аллоҳимга таваккал қилиб ушбу хатни сизларга ёзишга қарор қилдим. Ҳозирда Аллоҳдан умид қилиб иккинчи бор ЭКО муолажасини олгани Туркия давлатидамиз. Сизлардан илтимос саволимга жавоб берсангизлар, Бор умидим ёлғиз Аллоҳдан, никоҳим бузилишини истамайман, бу ўринда менга талоқ тушмаганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "кетсин мен сизга бошқа келин олиб келаман" деган гапни талоқ ниятида айтган бўлса бир талоқ тушади. Агар бир талоқ тушган бўлса никоҳни янгидан ўқитиб оласизлар. Шунинг учун бу масалада эрингизни нияти муҳим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat