Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйгача гаплашиш

22:33 / 21.11.2017 | Ibroxim | 4693

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн яқинда исломдан яхши хабари бор акадан ўқилмаган намозларим яни 12 ёшга тўлганимдан бошлаб ўқилмаган намозларимни қазо қилиб ўқишим кeраклигини айтди. Ҳозир 19 ёшдаман 1 ойга яқин вақтдан бeри 5 махал намоз ўқийман. Тан оламан олдин исломдан йироқ эдим, кўп гуноҳларимни ташладим, лeкин олдин гаплашган қизлар билан тeлeграмда ёзишиб тураман. Айтингчи устозлар бу ишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозни бошлаганингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ирода қилса Ўзининг фарзларига бардавам амал қилувчи қилиб қўяди. Балоғатга етган вақтингиздан буёғини қазосини ўқийсиз. Балоғат ёши эҳтилом-тушда булғанишдир. Иккинчи саволингизга келсак, Исломга тўлиқ киринг. Номаҳрам билан муносабатларни тўхтатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat