Ассалому алайкум! 1. Бу дунёни тарк этган кишилар ҳақида халқимиз орасида шундай гаплар бор "руҳи шод бўлсин" ёки яшаб ўтган хонадонида бирор ёмон иш бўлса "руҳи чирқирайди, гўрида тик туради" . Булар қанчалик тўғри? Ростан ҳам ўтганлар ҳаётимизда бўлаётган ҳодисалардан хабардормилар? Бу ҳақида бирор ҳадис борми? 2. Дунёга келибоқ вафот этган чақалоқларнинг охирати қандай бўлади? Уларда ҳам савол жавоб гуноҳ савоб ўлчанадими? Ота онасига шафоатчи бўлади дейишади. Бунда нимани тушуниш керак? Ақлим етмайди.
– Ва алайкум ассалом! Халқимиз орасидаги ҳамма гаплар тўғри эмас. Лекин ўтганлар тирик яқин кишиларининг қилган ишларидан хабар топиб, яхшилик бўлса хурсанд, Аллоҳ асрасин ёмонлик бўлса азият чекадилар. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган:
عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم: إِنَّ أَعْمَالَكُمْ تُعْرَضُ عَلَى أَقَارِبِكُمْ وَعَشَائِرِكُمْ مِنَ الْأَمْوَاتِ، فَإِنْ كَانَ خَيْرًا اسْتَبْشَرُوا بِهِ، وَإِنْ كَانَ غَيْرَ ذَلِكَ، قَالُوا: اللَّهُمَّ لَا تُمِتْهُمْ، حَتَّى تَهْدِيَهُمْ كَمَا هَدَيْتَنَا
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар Яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар». Валлоҳу аълам!