Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик адади

23:31 / 14.06.2019 | Nodir | 2506

Ассалому алайкум! Бизнинг оила катта. Ота-онам, синглим, акам оилали 3 та фарзандли, мен ҳам оилалиман 3 та фарзандим бор. Ҳаммамиз бирга яшаймиз, рўзғоримиз бир. Алҳамдулиллаҳ закот беришга қодирмиз оила бюджети ҳам битта дадамда туради. Келинойимни 90-100г атрофида тилла тақинчоқлари бор (нисобга етган), онамда ва менинг аёлимда ҳар бирларида 50-60г атрофида тилла тақинчоқлиги бор. Аёллар тақинчоқларини деярли ҳаммасини навбат билан тақадилар (яъни ишлатадилар). Биз битта рўзғор бўлганимиз учун қурбон ҳайитида битта қурбонлик қиламиз. Аслида бизга нечта қурбонлик сўйиш вожиб?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нисоб эгаси алоҳида-алоҳида қурбонлик қилиш шарт. Закот ҳам шундай. Акс ҳолда ҳадислардаги азобга дучор бўлиб қолишлари мумкин. Қурбонликни битта қилинса қорамол олсангизлар 7 киши тарафидан адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat