2000 дан 2012 йилгача қазо намозларим бор. 2014 йил 1 январдан 2000 йил 1 январ қазосини, 2014 йил 2 январда 2000 йил 2 январ қазосини ўқидим. Агар шу тарзда ўқишда давом этсам, иншаАллоҳ 2014 йилда 2000 йил қазосини тугатар эканман. 2015 йилда 2001 йилникини ўқисам . . . (шунақа ўқисам 13 йиллик қазо намозларимми 13 йилда ўқиб бўларканман 2027 йилда) Шу тарзда қазо намозларимми ўқисам бўладими ёки қазо намозларини бу тарзда ўқиб бўлмайдими ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўқиб бўлади. Бундан бошқача бўлса ҳам бўлади. Бу борада кенглик катта.