Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари яқин бўлган ўлкаларда қандай йўл тутилади

20:26 / 24.01.2015 | Abdulbosit Mannopov | 2552

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!
Мен илм олиш мақсадида бошқа ўлкага келдим. Лекин мен келган ўлкада фарз намозларининг вақти жуда яқин экан. Мисол қилиб: пешин вақти 12: 30 бўлса, аср 13: 10 да ва шом вақти 15: 20 лар атрофида. Менинг ўқишим вақти 9: 00 дан 15: 30 вақтлар орасида. Ўқишда ҳаракат қилдим лекин вақт, жой топа олмадим. Яқинроқда жоме масжиди ҳам йўқ экан. Уйга келганда эса пешин аср намозлари қазо бўлмоқда. Бундай ҳолатда қандай йўл тутмоқ даркор? Аниқлаштириш мақсадида мен Росссия Федрацияси, Архангелск шаҳридаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иложи борича вақтида, яхшилаб ўқиш керак. Бунинг иложини топиш зарур. Мисол учун ўша ерда бирор жой эгасига пул бериб бўлса ҳам, намоз ўқиб туришга ер сўраш керак. Жуда иложи қолмаганда ўтирган жойида имо-шора билан бўлса ҳам ўқилади. Кейин яна қайта ўқиб қўйилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat