Ассалому алайкум! Куни кеча ўғлимга қишки куртка ҳарид қилгандим. Кўрмай қолибман орқасида Девил яъни инглизчадан шайтон сўзи бор экан, дазмол билан харакат қилдим кетказишга бўлмади. Қайтариб обориб бера олмайман. Энди нима қилай? Ташлаб юборайми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша сўзни устига бирор нарса ёпиштириб ёки тикиб қўйинг. Жонли нарсани расми бўлмасин. Валлоҳу аълам!