Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Турмушга чиққанимга 10 йилдан ошди ва шунча вақт мобайнида жамики ўз эҳтиёжларимни ва ҳаттоки фарзандларимни эҳтиёжини ҳам ойлигим ҳисобидан қоплаганман. Баъзида касал бўлиб қолсам ҳам доим ўз пулимга даволанганман бирор кийим керак бўлса ҳам ўз пулимга олганман. Ҳаттоки эрим баъзи қарзларини тўлашга ҳам, машинаси бузилса тузатишга ҳам менинг ойлигимдан мени розилигимсиз бемалол ишлатган. Бундай ҳолатларда мен жуда оғринаман. Ўзимку керакли нарсам учун пул сўрамайман у кишидан аммо у киши "ойлигинг меники ахир сен меники бўлсанг ҳамма нарсанг меники" деб бемалол ишлатади. Ҳозирда ҳам турмушимизга керакли нарсалар бўлса мебел ёки плесос олсак ҳам мен тўлашим керак. Саволим шуки эримни розилиги учун бундай ҳолатларга чидаб келаман Оллоҳим розилиги учун аммо шунда эрим қанчалик гуноҳкор ёки йўқ. Ёки мен норози бўлсам қанчалик гуноҳкорман. Бу борада кимга гуноҳу кимга савоб ёзилади? Илтимос жавоб берсангиз бу масала мени кўпдан буён қийнайди. Олдиндан катта раҳмат. Илтимос шу саволимга ўзингиз жавоб берсангиз. Муслимат.уз дан жавоб ололмадим мен учун жуда муҳим илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Келиннинг сепи ва уй анжомлари
Барча фақиҳлар келин тушадиган уйни жиҳозлаш ва келиннинг сепи куёвнинг зиммасида эканига иттифоқ қилганлар. Эр келин тушадиган уйни икковлари яшашлари учун мувофиқ ва лойиқ равишда жиҳозлаши шарт. Ундаги кўрпа-тўшак, қозон-товоқ, гиламлар – барча нарсалар куёв томонидан олиб берилган келиннинг мулки ҳисобланади. Куёв улардан ўз мулки сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.
– Ҳанафий мазҳабида уй жиҳозларини тайёрлаш худди аёлга нафақа ва кийим бериш каби эрга вожибдир.
– «Маҳр» деб берилган нарсанинг сепга ҳеч алоқаси йўқ. Чунки маҳр сеп ва жиҳоз сотиб олиш учун эмас, келиндан ҳузурланиш муқобилига бериладиган нарса.
Бир одам маҳрга минг динор берди. Одатда, бунчалик кўп маҳр олган келин кўп сеп билан келар эди. Аммо бу келин оз сеп билан келди. Шундай ҳолатда эр: «Сен кўп жиҳоз билан келишинг керак эди», дейишга ҳаққи йўқ.
– Келин ўзи билан олиб келган сепига ўзи эга ҳисобланади. Эрнинг у нарсаларда ҳаққи йўқ. («Бахтиёр оила» китобидан).
Бундан кўриниб турибдики эр аёли ва фарзанларини нафақа билан таъминлаши фарз, мабодо аёлинин шариатга тўғри келмайдиган ишда ишлатса гуноҳкор бўлади агар шариатга тўғри келадиган жойда ишлатса аёл топган пулига ўзи тўла ҳақли ва уни рўзғорга ишлатишга мажбур ҳам эмас. аёл ишлаб топган пули бўла туриб эрга рўзғор қилинг дейишга тўла ҳақли, касал бўлса даволатиш ҳам эрнинг зиммасида. Агар бу масъулиятларни ўзи қилмаса гуноҳкор бўлади. Сиз айтган ҳолатда розимасман дейишга аёл ҳақли эр эмас. Шариатимиз бўйича ҳаттоки турмуш қурганингиздан бери ҳозиргача қилган сарф ҳаражатларингизни ҳисоблаб эрнинг зиммасига қарз қилиб юклаш ҳам жоиз. Сен меникисан топганинг ҳам меники деган гап мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!