Ассаламу Алайкум Шайх ҳазратлари. Сизга савол беришдан аввал узр сўрамоқчиман, зеро вақтингизни олаётганим ва бермоқчи бўлган саволим пушмонликни тақозо қилади. Уйланганман. Аллоҳ берган қиз фарзандим бор. Яқинда яна кўпайиш тараддудамиз. Яқинда чет эл сафаридан қайтдим. 2 ойга кетган эдим. Кетишимдан аввал айлимга мен йўқлигимда қошингни термагин(чунки аёлим мендан сўрамай қош теради, жуда кўп жанжаллашганмиз бу юзасидан), хўпми, деб айтдим. Гапимга жавобан мийиғида кулди, шу пайт ахмоқ калламга бир гап келиб айтиб қўйдим: Ўша мамлакатдалигимда қошингни терсанг, 3 талоқсан дедим. Қара хотин, қошингни термагин, эшитдинг гапни дедим. Қаёқдан билан бу ишни хотиним барибир қилишини? Тошкентга қайтиб келдим. Не кўз билан кўрайки бу ишни хотиним қилган. Орада гувоҳ бўлмаган. Мен ва аёлим. Унинг айтишича, мен бу гапни айтмаганман, яъни уни эсидан чиққан менимча. Аммо мени жуда аниқ эсимда буларнинг бари, иккиланганимда бу ишга қўл урмасдим. Ҳар бир лаҳзаси эсимда айтган гапларимни. Мана 15 кунки алоҳида ётибмиз. Мен катта шубха остидаман. Кифоя, Бахтли Оила, Никоҳ, талоқ ва Идда китобларини ўқиб чиқдим. Ҳозиргина қабулингизга борган эдим, бир йигит бундай масалалар бўйича қабул қилмайдилар, уни устга бу ерда эмаслар деди. Талоқ масаласи бўйича қабул йўқ деб айтди бу йигит. Мусулмонлар идорасига боринглар деди. Лекин мен сиздан бевосита билмоқчи эдим, боин талоқ тушганми. Чунки мен олдинги йил аёлим билан жанжаллашиб қолганимда, отам қаттиқ сўкиб, эркакмисан, битта аёлга гапинг ўтмайди, эплай олмайсан деганларида, уч талоқ қўйиб юбордим деб жаҳл қилиб айтган эдим алам билан. Хотинимга ҳам "Кет, сен билан яшамайман, уйингга йўқол" деб чин дилдан истаб айтган пайтларим бўлди. Мен борини, рўй-ростини ёзяпман, зеро алдов бўлса, яхши бўлмайди. Илтимос ҳазрат, орамизга уч талоқ тушганми, йўқми, шуни билмоқчиман. Жонли мажлисда ҳал бўлишини ҳам биламан. Лекин мен жавобни айнан ўзингиздан олиш ниятида эдим. Илло сизга бўлган ихлосим баланд.Сизга Аллоҳдан улкан ажр, икки дунё саодатини ва аҳли хонадонгизга хотиржамлик, омонлик тилайман.