Ассалому алайкум! Бирда мактабта 6 синфмидим ё 5 синф ҳулас ўша пайтлар бир дарсга кирдик ва ўша ҳонадан пул топиб олгандим ўша пулни ошнамга кўрсатгандим ошнам эса пулни ўзига олди 3000 сўмни эса менга берди чунки мендан ўша пайт қарзи бор эди у пайитда намоз ўқимас эдим, ҳалол ҳаромни бировни ҳақини билмас эдим. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ намоз ўқиман ҳалол ҳаромни биламан бировни ҳақини биламан, лекин ҳозир эса шу савол қийнаяпти бировни ҳақини емадимикин деб ўйланиб қолдим. Ўша пайитдеги пулни эгасини топай, топа олмиман юз кўринишини ҳам билмайман.
– Ва алайкум ассалом! Топишга ҳаракат қилиб сабабларини қилинг. Топа олмасангиз уша миқдордаги пулни (анча йил ўтгани учун) савоб умид қилмай садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!