- Ва алайкум ассалом! Қўполлигингиз учун гуноҳкор бўлишингиз мумкин. Аслида бундай тўпланишлар қандай бўлишини Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:
لاَّ خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِّن نَّجْوَاهُمْ إِلاَّ مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلاَحٍ بَيْنَ النَّاسِ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ ابْتَغَاء مَرْضَاتِ اللّهِ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا
114. Уларнинг кўплаб махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, садақага, маъруфга ва одамлар орасида ислоҳга буюрган кишигина бундан мустасно. Ким буни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга буюк ажр берурмиз. Валлоҳу аълам!