Ассалому алайкум! Қулоғимдан яра чиққанди. Шифокорга борсам, ярани кесиб ичини тозалади ва сув тегизмасликни айтди. Менда ўша тунда эҳтилом бўлди. 1). Шу ҳолатда таяммум билан намоз ўқисам бўладими? 2). Агар таяммум қилиб намоз ўқисам Мен ҳар намозга таяммум қиламанми ёки бир марта таяммум қилиб қолган намозларни таҳорат билан ўқийманми? 3). Агар таяммум қилиб намоз ўқисам. Қулоқдаги яра битгандан кейин ғусл қилишим вожиб бўладими ёки шарт эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилганда қулоқ ичига сув киргазмай пахта тиқиб олиб сувни ҳам у ерга кўп оқизмай ғусл қилиб олинг. Агар қулоқнинг ўзига сув тегмаслиги керак бўлса ўзини бирор мато билан боғлаб қолган жойларни ювиб боғичга масҳ қилинг. Валлоҳу аълам!