Ассаламу алайкум! Қишлоқ шароитида асосан чорвачилик ва бўрдоқичилик билан шуғулланишади. Шу хусусда иккита соволим бор эди.
1-Чорвачиликни қора мол сохаси билан шуғулланаётган аксар тадбиркорлар ёш бузоқларни энди чиқаётган шохларини қошиқни қизитиб босиш йўли билан куйдириб қўйишади(катта бўлганда бир-бирига ва қараётган одамларга зиён етказмаслиги учун). Бу шаръан жоизми?
2-Бўрдоқичилик билан шуғуланаётганларнинг баъзилари винзавод чиқиндиси билан боқишади. Яқинда бир танишимиз шундай вазиятни кўриб, “ҳатто шу чиқиндини еган новвослар ҳам кайф бўлиб қоларкан” деди. Шу йўл билан боқилган ҳайволарни гўшти ҳалол бўладими ёки ҳаром? Хато ва камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман, хизматларингизни Аллоҳ Ўзи муносиб тақдирласин.
Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам ҳайвон яхши семириши учун уларни бичиб қўйишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтармаганлар.
2). Ўша чиқинди билан озуқлантирса сутига ҳам гўштига ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам.